Муҳаммад Юсуфга
Sherlardan...Қалбингиз осмондек беғубор эди,
Юрагингиз зилолдек эди мусаффо.
Сиз суюб эркалаган лолақизғалдоқ
Бугун қабрингиз узра мотамсаро.
Сиз меҳр қўйгандек она ватан ҳам.
Шоир ўғлонига шунчалар куйди.
Муқаддас тупроқ ҳам биздан қизқониб,
Қучоғига олди-южон дея суйди.
Ўзингизга ошно тутган майсалар
Ҳар тонг сизни эслаб тўкади кўз ёш.
«Муҳаммадни соғиндим» дея гулрайҳон
Айрилиқ аламидан чекади фарёд.
Суянчиқ тополмай ўзига ялпиз,
Сизни кута-кута бўлди интизор.
Ҳар тараф бош уриб, чопиб, югуриб,
Топмоқ илинжида изламоқда зор.
Яшайсиз бизларнинг алёримизда,
Меҳр-муҳаббат қолди сўзларингиздан.
Ҳар баҳор мадҳ этиб хотирангизни,
Мисралар битамиз юрагимиздан.